UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0

28 май 19:04
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг илк даврасидаёқ кутилмаган натижалар кузатилди.

Хусусан, дунёнинг еттинчи ракеткаси Мария Саккари мусобақа стартидаёқ WTA рейтингида 88-поғонада бораётган франциялик Варвара Грачёвага уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди - 6/3, 4/6, 3/6. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. 

Икки соату 13 дақиқа давом этган баҳсда Саккари 5, Грачёва 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Марияда уч баробар кўп бўлди 6 га 2. Брейклар бўйича устунлик Варвара томонда - 5 га 4!

Эътиборлиси, грециялик теннис маликаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни биринчи даврадаёқ тарк этди. Ўтган йили у бўлажак финалчи Каролина Муховага ютқазиб қўйганди. Грачёва энди Бернарда Перага қарши кортга чиқади. Америкалик теннисчи биринчи босқичда япониялик Нао Хибинодан устун келди - 6/2, 6/0.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг