UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

03 июл 09:44
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг биринчи ракеткаси "Уимблдон"да муваффақиятли старт олди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳслари бошланди.

Сайёрамизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ига Свёнтек илк даврада WTA рейтингида 49-поғонадан жой олган америкалик София Кенинни 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннис маликаларининг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 4:0. 

Бир соату 19 дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек 6, Кенин 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Софияда кўпроқ бўлди - 3 га 1. Брейклар бўйича устунлик худди шу кўринишда польшалик теннисчи фойдасига бўлди - 3 га 1!  

Энди Ига Свёнтек Уимблдон турнирининг иккинчи даврасида Петра Мартичга қарши кортга чиқади. Хорватиялик теннисчи ўз ўрнида биринчи босқич учрашувида британиялик Франческа Жонсдан устун келди - 3/6, 6/1, 6/2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг