UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0

03 июл 08:42
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди

Лондон шаҳрида давом этаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг 1/32 финалида вакиламиз Камилла Раҳимова дунёнинг 43-ракеткаси Мария Саккарига қарши драматик учрашув ўтказди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси илк босқичда рейтингда ўзидан тўрт поғона юқорида бораётган украиналик Ангелина Калининани 4:6, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этган эди. Камилла нуфузли мусобақанинг 1/32 финалида дунёнинг 43-ракеткаси, грециялик теннис маликаси Мария Саккарига қарши кортга чиқди. 

Икки соату 46 дақиқа давом этган муросасиз баҳс тақдири ҳал қилувчи учинчи сетнинг тай-брекида ҳал бўлди. Биринчи сетни 3/6 ҳисобида ютқазган Раҳимова иккинчи сетда рақибасига битта ҳам геймни ютиб олиш имконини бермади - 6/0. Учинчи сетда 5/3 ҳисобида олдинда бораётган Раҳимова ўз геймида учрашувни якунлаш имкониятини кўкка совурди. Брейкдан фойдаланган тажрибали Саккари ҳисобни тенглаштирди (6/6) ва тай-брекда 10:7 ҳисобида зафар қучиб, 1/16 финалга йўл олди.   

Таққослаш учун, Камилла Раҳимова айни пайтда дунёнинг 70-ракеткаси бўлиб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган учинчи учрашуви бўлди. Уччала баҳсда ҳам Саккари зафар қучган. Кечаги учрашув давомида Мария 10, Камилла 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Раҳимовада кўпроқ бўлди - 6 га 5. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг