UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

02 янв 03:59
Янгиликлар

Шахмат

Дунёнинг энг ёш жаҳон чемпиони тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ

Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати нафақат Ўзбекистон, балки дунё шахмати учун ҳам тарихий натижани туҳфа этди.

Жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида 17 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов номдор рақиблари, шу жумладан амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, сайёрамизнинг энг кучли шахматчисига айланди.

Рапид йўналишидан сўнг, 180 нафар шахматчи икки кун давомида блиц йўналишида ўзаро мусобақалашди. Ўтказилган баҳслар якунига кўра, Жавоҳир Синдаров ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани қайд этди. Шахматчимиз 21 имкониятдан 13,5 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллади. 

Бироз аввал жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг қолган вакиллари жой олган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Шахматчиларимизни кенг жамоатчилиги, уларнинг оила аъзолари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Суратлар сайтимиз вакили Абдураҳмон Фозилов томонидан тақдим этилди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 янв 11:41:52
Fahritdin Tashkenbaev
Спорт вазири Азиз Абдухакимов!
   
02 янв 11:38:49
Fahritdin Tashkenbaev
Ахир рапид буйича жахон чемпионати классик шахматдан кейин нуфузи жихатидан жахонда жуда юкори уринда туради! Ахир Карлсен, Накамура ,Каруана , Непомняший ,Аронян , Мамадяров Фирузджа, Гири, Гришук, Карякин, Ваши-лаграв ва бошка манаман деган дахшат гроссместерларни ортда колдирди. Кани спорт вазири Азиз Абдурахмонов!
   
02 янв 11:23:27
Fahritdin Tashkenbaev
Ахир ШАХМАТ буйича ЖАХОН ЧЕМПИОНИ булиб кайтди! Кани хукумат вакиллари , кани карнай-сурнай!!!!! Кани зарбоф тун кийдиришлар! Бечора совукда битта костюмда турибди! УЯТ!!!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг