UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0

10 ноя 09:07
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо афсонаси Илиас Илиадисни табриклаймиз!

Бугун афсонавий дзюдочи, дунёнинг энг ёш (17 ёш) Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, кўплаб "Мастерс", "Катта Дубулға" ва Гран-при турнирлари ғолиб ва совриндори, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Илиас Илиадис ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Илиас Илиадис 1986 йил 10 ноябрь куни Грузиянинг Ахмета шаҳрида грек оиласида таваллуд топган. 2004 йил Афинада ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида -81 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритиб, дзюдо тарихида энг ёш (17 ёш) Олимпиада чемпионига айланган. 

Лондон-2012 Олимпиадаси бронза медали соҳиби. Токио (2010), Париж (2011) ва Челябинск (2014)да ўтган жаҳон чемпионатлари ғолиби. 

Шунингдек, жаҳон чемпионатларининг 2 карра кумуш ва 1 бор бронза медали совриндори. Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Греция терма жамоасининг байроқдори бўлган.

"Ўзбекистонда давлат раҳбарининг спортга қаратаётган эътиборини алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Олимпиада циклида мамлакат Президентининг қўллаб-қувватлаши спортчига жуда катта куч беради. Фаолиятим давомида кўп давлатларда бўлдим. Лекин Ўзбекистондагидек шароитни ҳеч қаерда учратганим йўқ. Шу жиҳат мени бу мамлакатда ишлашимга ундади ва кўплаб давлатлар орасидан Ўзбекистонни танладим. Ўзбек дзюдоси ҳақида бутун дунё билади. Бу ердан кўп карра Олимпиада совриндорлари, жаҳон чемпиони бўлган Абдулло Тангриев, Ришод Собиров каби афсонавий дзюдочилар чиққан. Ўзбекистонда ўзига хос дзюдо анъанаси бор. Бу жамоага мураббий бўлиб келиш мен учун катта шараф. Энди мен бу анъанани давом эттиришим керак", - деганди Илиадис. 

Фурсатдан фойдаланиб, мураббийлар, ҳакамлар, дзюдочилар, умуман катта ўзбек дзюдоси оиласи номидан терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадисни бугунги таваллад куни билан муборакбод этамиз. Унга аввало сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, Ўзбекистон терма жамоаси билан Токио Олимпиадасида тарихий натижаларни кўрсатишини тилаймиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг