UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

04 июн 07:01
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Дзюдочиларимизнинг Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлиги муҳокама қилинди

Теглар :  Париж-2024
Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Париж-2024 Олимпиадаси стартига тобора оз фурсат қолмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида айни шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди. Федерация бош котиби Азиз Собиров, раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов, терма жамоалар менежери Элдор Қаҳҳоров ва бошқа масъуллар иштирокида ўтган йиғилишда дзюдочиларимизнинг олимпия ўйинларига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди. 

Олимпиада бошланишига бир ярим ойдан сал кўпроқ қолмоқда. Мураббийлар ва масъуллар зиммасида дзюдочиларни ўша пайтга юқори спорт формасида тайёрлаб бориш вазифаси турибди. Йиғилишда бунинг учун федерация томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилиши айтилди. 

Дзюдочиларнинг машғулотидан тортиб, то фармакология, витаминизацияси ва ҳатто уйидаги муаммоларигача эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди. Албатта, муҳим спорт мусобақаси олдидан спортчининг уйида қандайдир муаммоси бўлса, натижа аниқ яхши бўлмайди. Йиғилишда бу масалага ҳам жиддий эътибор қаратиш лозимлиги айтилди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг