UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0

17 апр 14:43
Янгиликлар

Футбол

Эквадорда ҳакам отиб ўлдирилди

Теглар :  Эквадор
Лотин Америкасидаги ўйинда футбол ҳаками отиб кетилди.

"The Sun Sport" нашрининг хабар беришича, Эквадордаги ўйинда даҳшатли воқеа содир бўлган. 48 ёшли Хавьер Ортега ўйин ўртасида футболчилар ва томошабинлар кўз ўнгида ўлдирилган, бу эса майдонда ва трибунада тартибсизликларни келтириб чиқарган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўйин пайтида бир неча номаълум қуролли шахслар ҳакамга яқинлашиб, кейин ўт очган. Қуролли шахслар Эль-Оро провинциясининг Пазажа шаҳридаги стадиондан қочиб кетган. Ўйинчилар ва томошабинлар ўқлардан яширинишга ҳаракат қилгани сабабли ўйин дарҳол тўхтатилган.

"LA100" хабарига кўра, маҳаллий ҳокимият суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун ҳудудни ўраб олган. Даҳшатли қотиллик яна бир бор Эквадордаги ҳаваскор футболга сингиб кетган зўравонлик ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг