UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

01 июл 14:25
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди

Себастьян Беккасесе Эквадор терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Эквадор терма жамоаси бош мураббийи Себастьян Беккасесе ЖЧ-2026 1/16 финалида Мексикага қарши кечган баҳсда (0:2) мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этганидан сўнг истеъфога чиққанини эълон қилди.

"Бизнинг шартномамиз жаҳон чемпионати якуни билан ўз ниҳоясига етди, биз учун эса жаҳон чемпионати бугун якунланди. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга — тарихимиздаги энг яхши жаҳон чемпионатини ўтказишга эриша олмадик. Аммо биз ўзимиздан кейин мерос — жуда жипслашган ва оилага ўхшайдиган жамоани қолдирдик. Ҳозир содир бўлган воқеа... Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб. Бу одамлар ҳис қилаётган оғриқ ва қайғуни ўчириб ташламайди, лекин ишонинг, олдимизда кутаётган воқеалар учун ҳали ҳам кўплаб иштиёқ бор.

Қандай мерос қолдирилганини жуда яхши биламан. Баъзида Аллоҳнинг режалари шундай бўлади ва биз уларни қабул қилишимиз керак. Бу биз тасаввур қилган ёки истаган нарса эмасди. Агар ғалаба қозонганимизда, ишни давом эттирган бўлардик. Ушбу мақсадга эришиш учун яна бир ўйин кифоя қиларди. Футбол шундай: натижалар муҳим. Бугун мен ажойиб ва гўзал оила билан хайрлашишим керак, аммо бор кучимизни берганимизни билганим учун катта миннатдорчилик, хотиржамлик ва ички уйғунлик билан кетаяпман", — деди Беккасесе.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг