UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0

10 сен 13:36
Янгиликлар

Кураш

Энди Ўзбекистон кураш ва белбоғли кураш федерациялари биргаликда фаолият олиб боради

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани ҳамда тақдирлаш маросимида айтиб ўтилди.

Шу йил 26 июль куни Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари Кенгаш йиғилиши ўтказилган ва унда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг жорий йил 14-июндаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, Кенгаш аъзолари бир овоздан ўзбек халқининг бу йўналишдаги курашини ҳам ривожлантиришда икки федерация биргаликда фаолият олиб боришига келишиб олганди.

Жорий йил 10-13-сентябр кунлари Руминиянинг Константа шаҳрида бўлиб ўтадиган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир доирасида 10-сентябр куни кураш спортини дунёдаги нуфузини ошириш бўйича истиқболли режаларни муҳокама қилиш ҳамда курашимизнинг иккинчи йўналиши бўлган Белбоғли курашни ҳам дунёдаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича Конгресс бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мақсад – кураш билан елкама-елка белбоғли курашни ҳам бутун дунёда оммалаштиришдан иборат.

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган матбуот анжумани ҳамда тақдирлаш маросимида айтиб ўтилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Эркин Юлдашев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Маърузачи ўз сўзида азалдан ўзбек курашининг икки йўналиши бўлгани, бу ҳақда тарихий манбаларда ёзиб қолдирилганини таъкидлаб, эндиликда курашимизнинг ҳар икки йўналиши биргаликда ривожлантирилишини таъкидлади. Шу билан бир қаторда, сўнгги йилларда белбоғли курашчиларимиз ўз муваффақиятлари билан дунё халқларини лол қолдираётгани эътироф этилди. Бунинг исботи сифатида айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган биринчи МДҲ ўйинларида белбоғли курашчиларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашганлигини айтиш мумкин.

Тадбирда МДҲ ўйинларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, тадбир доирасида мамлакатимизда кураш спорт турини оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фидойи инсонларга ҳам фахрий ёрлиқлар топширилди.

МДҲ ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари:

-52 кг: Фарангиз Абдунабиева (олтин),

-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова (олтин),

-75 кг: Нусратбек Султонбоев (олтин),

-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадов (олтин),

-57 кг: Камронбек Ортиқов (олтин),

-68 кг: Ойбек Султонов (олтин),

-82 кг: Муҳаммаджон Расулов (олтин),

-48 кг: Моҳигул Ибрагимова (кумуш),

-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева (кумуш),

-76 кг: Земфира Азатова (кумуш),

+76 кг: Мунисахон Носирова (бронза).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг