UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

03 мар 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энди Руис vs Крис Арреола жанги санаси маълум

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBA Super, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Энди Руис бир ярим йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда.

Мексикалик боксчи 24 апрель куни WBC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Крис Арреолага қарши жанг ўтказади. Рақиб ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Бугун эса ташкилотчилар жанг санасини эълон қилишди.

Шу тариқа, Руис бир ярим йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта тиклайди. У сўнгги бор 2019 йилнинг декабрь ойида Энтони Жошуага имкониятни бой бериб, айнан британияликдан тортиб олган камарларини қайта топширганди. Арреола эса 2019 йилнинг март ойида польшалик Адам Ковнацкига ютқазган. 

Яна бир маълумот, Крис Арреола WBC камарини қўлга киритиш учун уч бора уриниб кўрган ва барча жангларда Виталий Кличко, Бермейн Стиверн ва Деонтей Уайлдердан енгилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг