UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

05 ноя 14:43
Янгиликлар

Қиличбозлик

Энг кучли ёш қиличбозларимиз Тошкентда баҳслашмоқда

Теглар :  Қиличбозлик
Пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик залида ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақа 9 ноябрь кунига қадар қиличбозликнинг шпага, рапира, сабля йўналишлари бўйича давом этади. 

Кубок баҳсларининг илк кунида шпага бўйича яккалик беллашувлар ўтказилди. Унда Санам Назарова барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган бўлса, Дильназ Муртазаева иккинчи ўринга жойлашди. Марварид Зувайдиллоева ва Мафтунабону Маҳмудова эса кучли учликни якунлаб берди.  

Йигитлар ўртасидаги баҳсларда Мейирхан Тимуров, Искандер Туришев, Нурмуҳаммад Мўминов ва Аҳмаджон Файзиев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.  

Маълумот ўрнида: бугун Ўзбекистон кубоги доирасида шпага бўйича жамоавий баҳслар ўтказилади. Шунингдек, 6-7 ноябрь кунлари рапира, 8-9 ноябрь кунлари эса сабля йўналиши бўйича яккалик ва жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг