UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0

09 ноя 16:39
Янгиликлар

Қиличбозлик

Энг кучли ёш саблячилар аниқланди

Пойтахтимиздаги "Пахтакор" қиличбозлик залида U 20 ёш тоифасидаги йигит-қизлар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубогининг сабля йўналиши бўйича яккалик баҳслари ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди.

Йигитлар ўртасидаги финал беллашувида Азизбек Каримбоев ва Нуркелди Турганбоев ўзаро рақобатлашди. Ушбу тўқнашувда Азизбек ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Нуркелди кумуш медалга сазовор бўлди. Шамил Баймуратов ва Алимбай Балтабаевлар бу йўналишда бронза медали билан тақдирланди.  

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Гулистан Пердибаева, Аякоз Жумамуратова, Самира Шокирова ҳамда Наргиза Конгратбаева каби ёш саблячиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.  

Тошкентда ўтаётган ушбу мамлакат кубоги билан бир вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида 14-17 ёшли спортчилар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналишида халқаро мусобақа ўтказилмоқда.  

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган 14 ёшли ҳамюртимиз Саидамир Раҳмонов бронза медалига эга чиқди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг