UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0

08 дек 19:35
Янгиликлар

Кураш

Энг яхши курашчи "Nexia-3" билан тақдирланди + ФОТО

Теглар :  Кураш
Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун катта кураш мусобақаси ўтказилди.

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун миллий кураш бўйича эркаклар ўртасида вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимидадан сўнг анъанага кўра, беллашувларни кекса ва жажжи полвонлар бошлаб берди. Шундан сўнг, юртимизнинг турли вилоятларидан, вилоятимиз шахар, туманлардан ва Термиз давлат университетидан биттадан жамоа бўлиб келган 100 нафарга яқин номдор курашчилар 66, 73, 81, +90 кг. вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.

 66 КГ. ВАЗН ТОИФАСИДА

1-ўрин – Муҳриддин Тиловов (Андижон);

2-ўрин – Баҳодир Бобоев (Сурхондарё);

3-ўрин – Аброр Жабборов (Сурхондарё);

3-ўрин – Қобул Аҳмедов (Хоразм)

 81 КГ. ВАЗН ТОИФАСИДА

1-ўрин – Арслон Тожиев (Қашқадарё);

2-ўрин – Ўрол Содиқов (Сурхондарё);

3-ўрин – Бозор Абдураҳимов (Сурхондарё);

3-ўрин – Умар Бозоров (Сурхондарё)

 +90 КГ. ВАЗН ТОИФАСИДА

1-ўрин – Самижон Убайдуллаев (Сурхондарё);

2-ўрин – Зиёдулло Нодиров (Сурхондарё);

3-ўрин – Муҳсин Ҳисомиддинов (Сурхондарё);

3-ўрин – Абдулла Тангриев (Сурхондарё)

66 ҳамда 81 кг. вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган курашчилар 10, 3 ва 2 миллион сўмдан пул мукофотлари ва телевизор, +99 кг. вазн тоифасида 2-ўрин соҳиби 10 миллион, 3-ўринни эгалланган полвонларнинг ҳар бири 5 миллион сўм пул мукофотлари ва телевизорлар билан тақдирланди. 

1-ўринга муносиб топилган курашчи Самижон Убайдуллаевга Бош соврин – “Nexia-3” автомашинаси калитини Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов топширди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова, хушовоз хонанда Озода Нурсаидова томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрам кайфиятини улашди. Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун миллий кураш бўйича вилоят очиқ турнирида Ўзбекистон миллий кураш федерацияси раиси биринчи ўринбосари К.Юсупов иштирок этди.

Ўзбекистон кураш ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг