UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0

25 дек 15:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Энг яхши спортчи бўлган Абдумалик Халоков олдиндаги режалари, Музаффар Тўрабоев ва Улуғбек Рашитов ҳақида гапирди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг энг яхши эркак спортчиси сифатида эътироф этилган режалари ва бошқа масалалар ҳақида гапирди

"Бу мукофот мен учун жуда қувонарли бўлди. Чунки мен билан бирга ушбу йўналишда Музаффар Тўрабоев, Улуғбек Рашитов каби спортчилар бор эди. Улар ҳам бу унвонга муносиб эдилар.

Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Олдимизда Париж Олимпиадаси турибди. Нафақат мен, бошқа ўзбек спортчилари ҳам Худо хоҳласа бирга бориб, юртдошларимизни, халқимизни Президентимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


- Навбатдаги режалар қандай? 

- Режа асосида Олимпиадага тайёрланамиз. Болгарияга ҳам борамиз ва ўша ердаги "Странжа" мусобақасида қатнашамиз.


- Проф боксда яна жанг қиласизми?

- Профессионал боксда эмас, IBA'нинг "Чемпионлар оқшоми" мусобақасида рингга кўтариламан. Жанг февраль кунига мўлжал қилинмоқда. Ҳозирча рақиб аниқ эмас, январь ойида маълум бўлади. 

Тайёргарлик ҳар доимгидек давом этмоқда. Тўхташ йўқ, чунки тўхтаган одам йиқилади. Энди Париж Олимпиадасига қадар дам олиш йўқ", - деди Абдумалик Халоков. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг