UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

28 фев 20:34
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин ва юнон-рум курашчиларимиз Киевдан 11 та медаль билан қайтишяпти + ФОТО

Бироз аввал Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро турнир якунланди.

Ўз тарихида йигирманчи маротаба ташкил этилган мусобақада дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан курашчилар уч кун давомида турнир медаллари учун гиламга чиқишди. Улар қаторида ҳар уччала йўналишда терма жамоамиз аъзолари юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Турнирда Олимпиада ҳамда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларининг иштирок этгани медаллар учун баҳсларнинг муросасиз кечишини таъминлади. 

Якунда эркин курашчиларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза, юнон-рум курашчиларимиз эса 5 та медални қўлга киритишди. Ғуломжон Абдуллаев ва Ильяс Бекбулатов ўз вазн тоифаларидан шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.    


Эркин кураш

Олтин медаль

57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

70 кг: Ильяс Бекбулатов 


Кумуш медаль 

57 кг: Нодиржон Сафаров 


Бронза медаль

57 кг: Маҳмуджон Шавкатов

79 кг: Бекзод Абдураҳмонов

86 кг: Жавраил Шапиев


Юнон-рум кураши

Бронза медаль

55 кг: Илҳом Баҳромов

67 кг: Арам Варданян

82 кг: Жалгасбай Бердимуратов

87 кг: Рустам Ассакалов

130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Маълумот учун, терма жамоамиз делегацияси эртага соат 20:00да Киев - Минск - Тошкент авиа рейси билан юртимизга қайтиб келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг