UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

06 июл 19:39
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин ва юнон-рум курашчиларимиз учун ўқув-семинар ўтказилди + ФОТО

Катта спорт байрами ҳисобланган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ҳам оз фурсат қолмоқда.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган ушбу икки спорт тадбирида мамлакатимиз шарафини янада юксалтиришга интилаётган спортчиларимиз учун кенг имконият, қулай шароитлар яратилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу йирик мусобақаларда спортчиларимизнинг ҳар томонлама тайёргарлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 25 июнь куни “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги олимпия ва ХVI паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзоланган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳам спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали назоратни амалга оширган ҳолда ўқув-семинарлар ўтказиб келмоқда.

Куни кеча агентлик ходимлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳарчасида жойдашган "Янгиобод" бахасида машғулот ўтказаётган эркин ва юнон-рум курашчилар билан учрашув ўтказишди.

Унда агентликнинг Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими ҳамда Антидопинг қоидабузарликлар ва АДАМС мониторинги бўлими ходимлари томонидан спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари учун антидопинг ўқув-семинарлари ўтказилиб, допингга қарши курашга оид турли қўлланма материаллар тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг