UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 апр 13:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Эркин ва юнон-рум курашчиларимизда Токио Олимпиадаси лицензиялари 8 тага етди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилаётган Токио Олимпиадасига Осиё лицензион турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Кечки дастурда бизни ўзбекистонлик эркин курашчилар иштирокидаги 4 та финал учрашуви кутмоқда. Ўз вазн тоифаларида Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Ғуломжон Абдуллаев (57 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Жавраил Шапиев (86 кг) ва Магомед Ибрагимов (97 кг) мусобақанинг финалида олтин медаль учун гиламга чиқади. 

Шу тариқа, Ўзбекистон эркин ва юнон-рум кураши терма жамоаларининг Токио Олимпиадасига лицензиялари сони 8 тага етди. Ҳар иккала терма жамоамизда 4 тадан Олимпиада чиптаси бор. Кеча ўтказилган классиклар беллашувларида ҳамюртларимиздан Мўминжон Абдуллаев (130 кг) ўз фаолиятида учинчи бор Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.  

Юнон-рум кураши лицензиялари:

60 кг: Элмурат Тасмурадов       

77 кг: Жалгасбай Бердимуратов 

97 кг: Рустам Ассакалов 

130 кг: Мўминжон Абдуллаев 


Эркин кураш лицензиялари:

57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

86 кг: Жавраил Шапиев

97 кг: Магомед Ибрагимов

Маълумот учун, Токио Олимпиадасига йўлланмаларни тақдим этувчи сўнгги лицензион мусобақа 6-9 май кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилади. Жаҳон лицензион турнирида барча қитъа курашчилари, шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари сўнгги имкониятдан фойдаланади. Ҳозирда эркин курашда 2 та, юнон-рум курашида ҳам 2 та, аёллар курашида эса тўлиқ 6 та йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг