UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0

10 мар 10:10
Янгиликлар

Футбол

"Этак"да яна футбол турнири ўтказилди

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги “Этак” МФЙ ҳудудида жойлашган 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида футбол турнири бўлиб ўтди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда “Этак” маҳалласи ҳамкорлигида 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди. Жами 24 та жамоа қатнашган мазкур мусобақада иштирокчилар катта таасуротларга эга бўлдилар.

“Бугун муҳтарам Президентимиз томонидан “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида” Косон туманида турли ёшдаги ёшлар ўртасида футбол муосбақаси ташкил этилмоқда. Бу каби мусобақалар ёшларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишларига, уларни соғломлаштиришга ҳизмат қилади", - дейди мусобақа ташкилотчиларидан бири Нурбек Саиднабиев.   

Ғолиб ва совриндорлар:

1-ўрин 1998-йилларда туғилган ёшлар жамоаси

2-ўрин 1999-йилларда туғилган ёшлар жамоаси

3-ўрин 1995-йилларда туғилган ёшлар жамоаси

Мусобақа сўнггида ғолиб-совриндор бўлган жамоалар ва мусобақанинг ўтказилишида фаол иштирок этган масъуллар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Фахриддин Чориев, сайтимизнинг Қашқадарёдаги мухбири

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 мар 10:48:59
nasafbek
Chekka-chekka hududlarda ham mana shunday musobaqalarni ko'proq tashkil etish albatta yoshlar qalbida sportga bo'lgan qiziqishni yanada orttiradi va doim shunga intiladi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг