UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0 08:07Баҳодир Жалолов ўзининг энг яхши боксчилар учлигини санади 0 20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0

25 янв 10:50
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни вақтда БААда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби мазкур йиғин орқали терма жамоага номзод бошқа футболчиларни кўриб олишни мақсад қилган. "Оқ бўрилар" устози Фабио Каннаваро бу борада фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен бу футболчиларнинг барчасини кўрганман, жуда яхши биламан. Ҳа, терма жамоада янги мураббийман. Уларнинг имкониятидан хабардор бўлишимга қарамасдан, мазкур йиғинда имкониятларини синовдан ўтказиб оламиз. 

Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга ўзига ҳос сигнал бўлиши керак. Бир йил давомида бизни Жаҳон чемпионати, Осиё Кубоги кутмоқда. Шу боис чемпионатдаги барча футболчилар тайёр бўлиши зарур. Улар билиши керакки, терма жамоага номзод футболчилар кузатув остида",- дейди италиялик мураббий.

- U-23 Осиё Кубогида ўйинларни кузатдингиз. Мақсад терма жамоага футболчиларни таклиф қилиш эдими?

- Мен барча учрашувларни стадиондан томоша қилишга ҳаракат қиламан. U-23 терма жамоасидаги футболчиларни ҳам биламан. Ўйинларни жонли томоша қилиш футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг