UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

09 июн 08:41
Янгиликлар

Футбол

Фабио Каннаваро Нидерландияга қарши учрашувдан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги ўйин ҳақида:

— Менимча, биз кўплаб ижобий жиҳатларни кўрсата олдик. Ҳисоб 1:0 бўлганидан кейин ҳам майдондаги тартиб ва “линия”ни йўқотмадик. Жамоа бўлиб ҳаракат қилишда давом этдик ва охиригача курашдик. Бундай даражадаги миллий жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Бироқ жамоам ўйинида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим. Бизга айнан шундай ўйинлар керак. Чунки бундай рақибларга қарши майдонга тушганингизда доимо ниманидир ўрганасиз ва тажриба орттирасиз. Умуман олганда, учрашувдан мамнунман.

— Ҳимоядаги ўйин ҳақида

— Футболни хатоларсиз ўйнаб бўлмайди. Бу мутлақо нормал ҳолат. Бизнинг вазифамиз футболчиларга шундай хатолар сонини имкон қадар камайтиришда ёрдам беришдир. Лекин ростини айтсам, мен ҳимоядаги хатолардан кўра ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим.

— Футболчиларнинг ҳолати ҳақида:

— Тайёргарликни бир ойдан ҳам кўпроқ вақт олдин бошлаганмиз, легионер футболчиларимиз эса кейинроқ жамоага қўшилди. Шунга қарамай, жисмоний тайёргарлик борасида яхши иш олиб борганимизга ишонаман. Албатта, айрим футболчилар билан боғлиқ ҳали ҳал этишимиз керак бўлган масалалар ҳам бор ва биз улар устида ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг