UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0

16 окт 11:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади"

Теглар :  UFCФарид Башарат
Асли афғонистонлик Британия вакили, енгил вазн жангчиси Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

У ташкилотдаги фаолиятини мағлубиятсиз рекорд билан якунлаганини таъкидлади.

"Хабар тасдиқланди: мен энди UFC’да жанг қилмайман. Ташкилотда жуда муваффақиятли давр ўтказдим. Октагонда эришганларимдан фахрланаман ва натижаларимдан мамнунман", — дейди Башарат.

Жангчи ўз вазн тоифасида UFC’даги энг узун амалдаги ғалабали серияга эга эканини, умумий ҳисобда эса бу кўрсаткич ташкилотда тўртинчи ўринда туришини билдирди. Шунингдек, у ўзини дунёнинг энг яхши енгил вазн жангчиси деб ҳисоблашини айтди. Башаратнинг сўзларига кўра, у жароҳатлар ва вазн билан боғлиқ муаммоларга қарамай жанглардан бош тортмаган ҳамда титулга яқинлашиш учун кучли рақибларни сўраб келган. У UFC’дан кетиши спорт натижалари билан боғлиқ эмас, деб ҳисоблайди. Башарат ташкилот "аввалгидек эмаслиги" ва бошқа йўналишда ривожланаётганини таъкидлади.

Жангчи, шунингдек, сўнгги жангидан кейин унга янги шартнома ёки рақиб таклиф қилинмаганини маълум қилди.

"Сўнгги жангимдан кейин менга бирор марта ҳам шартнома ёки рақиб таклиф қилишмади. Кутдим, аммо бу содир бўлмади. UFC’даги фаолиятим давомида ҳеч қачон жангдан бош тортмаганман", — дейди спортчи.

Башарат UFC ходимлари ва мухлисларига миннатдорлик билдириб, ҳали ёш эканини ва фаолиятидаги энг яхши давр олдинда эканига ишонишини айтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг