12 сен 18:52
Янгиликлар
Бокс/ММА

Фазлиддин Мадраҳимовнинг Тошкентдаги рақиби ўзгарди. Муҳиддин Мамажонов билан трилогия кўрамиз
21 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуаси ММА бўйича Octagon 79 турнирини қабул қилади.
Мазкур турнир доирасида енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун даъвогар бўлиб келган ҳамюртимиз Мавлонбек Миркомилов таниқли Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимовга қарши баҳс олиб бориши керак эди.
Бироқ Лиганинг маълум қилишича, Мадраҳимовнинг рақиби ўзгарган. Фазлиддин эндиликда ўзига бегона бўлмаган спортчи — Муҳиддин Мамажонов билан тўқнаш келади. Жанг ҳар икки атлет учун трилогия мақомида ўтади.
Бундан аввал ўтказилган икки жангнинг бирида Мадраҳимов ғалаба қозонган бўлса, иккинчиси дуранг билан якунига етганди.
Ҳавола :
Манба : octagonleague
Фикрлар