12 сен 14:05
Янгиликлар
Футбол

Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Антони Марсьяль фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттиришга яқин.
Ҳуқуқий жиҳатдан АEК клубига тегишли бўлган ҳужумчи "Монтеррей" клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди. Француз бугун тиббий кўрикдан ўтади ва барчаси жойида бўлса, бир неча кун ичида трансфер расман эълон қилинади.
Ўтган мавсум Антони АEК сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урганди. Трансфермаркт нашри ҳужумчини 7,5 миллион еврога баҳолаган.
Ҳавола :
Фикрлар