UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

20 сен 08:58
Янгиликлар

Токио-2020

Федерацияларга Токио Олимпиадасига лицензия олиш бўйича максимал вазифа юклатилди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик ва соҳа ривожи бўйича танқидий фикрлар билдирилиб, амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилган эди. Бугун МОҚда ана шу мажлисда кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Уни Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъул ходими Асилбек Муртазоев, барча федерация ва ассоциациялар раҳбарияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди.

Йиғилишда МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов Олимпиадага тайёргарлик кўриш бўйича сўнгги икки ҳафтада ишлаб чиқилган тизим бўйича ҳисобот топширди. Шундан сўнг Рустам Шоабдураҳмонов қилинадиган ишлар борасида атрофлича гапириб ўтди.

“Ўтказилган видеоселекторда ҳақиқатда ўринли танқидлар билдирилди. Бу бўйича ишни янада жадаллаштиришимиз керак. Ҳозир Олимпия ўйинларига тайёрланаётган барча спорт турларига қўшимча ходимлар бириктирилди. Уларнинг иши федерация ва мураббийларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинларини кузатишдир. Эрталабдан спортчилар билан бирга бўлиб, кун давомида ҳар бирининг ҳолати, машғулотларга қандай ёндошаётгани, соғлиғидаги ўзгаришлар бўйича ҳисобот топширади. Президентимиз спорт тиббиёти бўйича ҳам алоҳида кўрсатма берганлар. Спортчиларимизнинг витаминларини, фармокологик воситаларини ўз вақтида истеъмол қилинаётгани борасида ҳам назорат бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида ҳар бир федерацияларнинг Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритиш бўйича максимал ҳаракат қилиниши, бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси керакли шароитларни яратиб беришга тайёр экани бўйича ҳам тўхталиб ўтилди. МОҚ раҳбари йиғилишни юртбошимизнинг Олимпия ўйинларида қўлга киритиладиган медаллар, аввало, ёшларимизга кераклиги, улар мана шу медалларга қараб акаларига, опаларига ҳавас қилиб, спорт билан шуғуллана бошлашлари ҳақидаги иқтибослари билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг