12 авг 13:25
Янгиликлар
Теннис

Fergana Cup. Камола Умарова ҳам ярим финалга чиқди
Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис кортларида ўсмирлар ўртасидаги Fergana Cup турнири давом этмоқда.
Ўсмир қизлар ўртасидаги мусобақанинг асосий тўр баҳсларида 17 нафар теннисчимиз ўз иштирокини бошлаган бўлса, улардан фақат бир нафари чорак финалга етиб келган эди.
Мусобақада биринчи рақам остида таснифланган Камола Умарова чорак финал учрашувида турнирнинг бешинчи ракеткаси россиялик Анастасия Абрамянни икки сетда ҳам бир хил 7:5 ҳисобида мағлуб этди. Энди у бугун финал чиптаси учун турнирнинг учинчи рақамли иштирокчиси, россиялик Валерия Деминовага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар