UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

11 фев 16:48
Янгиликлар

От Спорти

Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Теглар :  От спорти
Бугун, 11 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Сир эмаски, сўнгги йилларда мамлакатимизда от спортига бўлган эътибор ошди. Мазкур йўналиш бўйича "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори ҳам имзоланган. Шу сабабдан ҳам чавандозларимиздан юқори натижалар кутишга ҳақлимиз. Бугун ўтказилган ҳисобот-сайлов Конференцияси кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Шу муносабат билан ушбу лавозимга Абдуллаев Феруз Талъатович номзоди таклиф этилди. Иштирокчилар бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раисига айланди. Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.

"Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бу спорт мен учун бегона эмас. Мамлакатимизда от спорти сўнгги 5-6 йилда ривожланди дея оламан. Насиб қилса, биргаликда ҳаракат қиламиз ва мазкур спорт турини янада ривожлантирамиз. Бошқа вилоятларда ҳам от спорти йўналишларини кучайтирамиз”, - деди Феруз Абдуллаев.

Конференция давомида МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

"Бунгача раҳбарият катта ҳажмдаги ишни олиб борган. Буни яхши биламиз. Насиб қилса, Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этамиз. Федерациянинг янги раҳбари ҳам МОҚ ижроия қўмитаси аъзолигидан жой олади. Спорт ривожи йўлида барчамиз бир оила сифатида иш олиб борамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шу тариқа, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг