UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

16 июл 08:23
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Шамсиддин Воҳидов - Сергей Карякин илк баҳси бўлиб ўтди + ФОТО

Шу кунларда дунё шахмат жамоатчилигининг диққат-эътибори Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказилаётган эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига қаратилган.

Дунёнинг энг кучли шахматчиси Магнус Карлсен ҳам иштирок этаётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. 

Хабар берганимиздек, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторовдан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг бари илк босқичда (2 партия) умумий ғалабага эришиб, 1/64 финалга йўл олишганди. 

Эътиборга молик жиҳати, айнан 1/64 финал босқичида ўтган йили гроссмейстер унвонини олган 19 ёшли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги ФИДЕ Жаҳон Кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блиц бўйича жаҳон чемпиони (2016) 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик Сергей Карякинга қарши дона сурди. 

Карякин тўғридан-тўғри 1/64 финалдан баҳсларга киришган бўлса, Шамсиддин 1/128 финалда грузиялик Лука Пайчадзени 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Кеча ўтказилган илк партияда қора доналарда ҳаракат қилган Воҳидов рейтингнинг 14-поғонасида бораётган кучли рақибига имкониятни бой берди. Бугун Шамсиддин иккинчи партияда оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг