UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0

03 апр 06:43
Янгиликлар

Шахмат

FIDE ёш шахматчиларнинг Топ-100 рейтингида биргина қизимиз қолди

Хабар берганимиздек, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 1 апрель ҳолатига кўра шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилганди.

Жумладан, 20 ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтинги ҳам янгиланди. Апрель ойи учун мўлжалланган Топ-100 рейтингидан биргина ўзбекистонлик шахматчи қиз жой олди. Афруза Ҳамдамова (2300) ушбу рейтингда 17-ўринни эгаллаб турибди. 14 ёшли шахматчимиз ўтган йилнинг декабрь ойида Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида мамлакатимиз тарихида илк бор жаҳон чемпиони деган унвонга сазовор бўлганди. 

Йигирма ёшгача бўлган шахматчи қизлар рейтингида ҳамон Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон, 2481) пешқадамлик қилмоқда. Хитойлик Миаойи Лу (2438) иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Лея Гарифуллина (2427) кучли учликка якун ясаб берган. 


FIDE 20 ёшгача шахматчи қизлар рейтинги (Топ-10):

1. Бибисара Ассаубаева (Қозоғистон, 2481)

2. Миаойи Ли (Хитой, 2438)

3. Лея Гарифуллина (FIDE, 2427)

4. Дивия Дешмуҳ (Ҳиндистон, 2427)

5. Сараю Велпула (Ҳиндистон, 2382)

6. Юксин Сонг (Хитой, 2379)

7. Алисе Ли (АҚШ, 2368)

8. Меруерт Камалиденова (Қозоғистон, 2367)

9. Элин Ройберс (Нидерландия, 2367)

10. Йи Нинг Чен (Хитой, 2363)...

...17. Афруза Ҳамдамова (2300)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг