UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 июл 10:07
Янгиликлар

Теннис

Финалда сенсация! Музетти Карлос Алькаразни таслим этди

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган теннис бўйича нуфузли ATP турнири кутилмаган натижа билан якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 62-поғонадан жой олган италиялик Лоренцо Музетти дунёнинг олтинчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькаразни мағлубиятга учратди - 6/4, 6/7(6), 6/4. Алькараз иккинчи сетда 5 та матчболдан чиқиб кетди, аммо учинчи ҳал қилувчи сетда барибир рақибига ютқазиб қўйди.

Эътиборлиси, Музетти фаолиятидаги илк совринни айнан Гамбургда қўлга киритди. Икки соату 49 дақиқа давом этган баҳсда Музетти 2 та, Алькараз эса 1 та эйс зарбасини ижро этди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. 

Лоренцо бир ҳафталик меҳнатидан 331,125 евро мукофот пули ҳамда 500 рейтинг очкоси ишлаб олди. У бугун эълон қилинган рейтингда 31-ўринга кўтарилиб олди. Музетти бу йил илк ATP совринини қўлга киритган ўнинчи теннисчига айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг