UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

20 июн 15:10
Янгиликлар

Теннис

Фомин Саарлуисдаги турнирда ўз маҳоратини намойиш қиляпти

Теглар :  Сергей Фомин
Германиянинг Саарлуис шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олди. 

Фомин илк даврада америкалик Феликс Корвинга қарши баҳс олиб борди. Етмиш тўрт дақиқа давом этган баҳсда ҳамюртимиз ортиқча қийинчиликсиз ғалабага эришди - 6/1, 6/1. Сергей ATP рейтингида 634, Феликс эса 673-ўриндан жой олган.    

Бугун Сергей Фомин турнирнинг 1/8 финалида рейтингнинг 1460-поғонасида бораётган австриялик Петер Голдстейнерга қарши кортга чиқади. Теннисчимиз Саарлуис турнирида саккизинчи рақам остида сараланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг