UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 июл 13:22
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Франция Париж-2024 Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчилари учун қанча пул мукофоти берилишини эълон қилди

Франция Олимпия қўмитаси кейинги йил Парижда бўлиб ўтадиган Олмипия ўйинларида ғолиб ва совриндорлик қўлга киритадиган атлетлар қанча пул мукофотига эга чиқишини маълум қилди.

Унга кўра, Париж-2024 Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритган франциялик спортчилар 80 000 евро (1 032 836 000 сўм) пул мукофотига эга чиқади. Кумуш медални қўлга киритган атлетлар эса 65 000 евро (839 179 250 сўм) билан тақдирланади. Учинчи ўринни эгаллаган спортчилар давлат томонидан 50 000 евро (645 522 500 сўм) билан мукофотланиши белгиланди.

Токио-2020 Олимпиадасида бу рақамлар қуйидагича эди:

Олтин медаль: 65 000

Кумуш медаль: 25 000

Бронза медаль: 15 000

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар ўтказилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг