06 окт 07:38
Янгиликлар
Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль!
Миллий терма жамоалар ўртасидаги Миллатлар лигаси (А лигаси) гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Франция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ўйин Франциянинг Сен-Дени шаҳридаги "Стад де Франс" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда шотландиялик Ник Уолш бош ҳакамлик қилди. Учрашувда майдон эгалари 4:1 ҳисобида йирик ғалабани нишонлашди.
Учрашувдаги биринчи голни 35-дақиқада Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доди Лукебакио урди. Французлар ҳужумчиси Дезире Дуэ 77-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 81-дақиқада эса Райан Шерки мезбонларни олдинга олиб чиқди. 88-дақиқада Майкл Олисе гол урди. 90+1-дақиқада эса Олисе дублни расмийлаштирди — 4:1.
Тўртта ўйиндан сўнг Франция терма жамоаси 10 очко жамғариб, 1-гуруҳ турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бельгия эса олти очко тўплаган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.
Франция - Бельгия 4:1
Голлар: Дуэ 77, Шерки 81, Олисе 88, 90+1 - Лукебакио 35.
Франция: Рест, Диуф, Лакруа, Йоро, Кунде, Коне, Камавинга, Аклиуш, Баркола, Леполь, Дембеле.
Бельгия: Вандевордт, Кастань, Нгой, Мехеле, Сейс, Ванакен, Лукебакио, Лавиа, Раскин, Морейра, Лукаку.

Фикрлар