UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

03 окт 09:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Франциянинг спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи компанияси билан музокара ўтказилди

Франциянинг спорт анжомлари ва кийимлари ишлаб чиқарувчи машҳур «Decathlon» компаниясининг Марказий Осиё бўйича директори Жером Антонио да Сильва билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси номидан Бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди. Бош котиб учрашувни бошлар экан, ўзи ҳам спорт билан шуғулланган вақтида айнан «Decathlon» спорт анжомларидан фойдаланганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

«Спортчи бўлганимда мен ҳам айнан «Decathlon» спорт анжомларидан фойдаланардим. Компаниянгиз ўз сифатли маҳсулотлари билан жаҳон бўйлаб ном қозонган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бунинг учун албатта яхши шароитлар ва сифатли спорт анжомлари бизда бўлиши керак», – деди МОҚ Бош котиби.

Франциялик меҳмон бунга жавобан компания миссияси Ўзбекистон кўзлаган мақсадга мос келиши ҳақида гапирди.

«Ўзаро мақсадларимиз бир-бирига мос тушмоқда. Бу ажойиб. Компаниямиз 80 дан ортиқ спорт тури учун спорт инвентарлари ишлаб чиқаради. Жаҳоннинг 45 мамлакатида 1500 дан ортиқ дўконларимиз бор. Мақсадимиз спорт билан шуғулланиш учун барчага шароит яратиб беришдир. Ўзбекистонда кўплаб жабҳаларда ислоҳотлар кетаётганидан хабаримиз бор. Марказий Осиё мамлакатларидан бири билан ҳамкорлик қилиш истагидамиз. Айни пайтда айнан қайси давлатда фаолият бошлаш устида изланишлар олиб бормоқдамиз», – деди Жером Антонио да Сильва.

Ўз навбатида Жасур Матчанов компания учун Ўзбекистон энг маъқул вариант эканлигини, мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг афзалликлари ва яна бир қатор қулайликлар ҳақида гапириб берди. Учрашув якунида анъанага мувофиқ меҳмонларга Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғаси тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг