UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

04 июл 08:13
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Франк Чамизо ва яна 6 курашчи Россия ва Беларусь курашчилари ўрнига Олимпиада квоталарини қўлга киритди

Олимпиада лицензиясига эга чиққан Россия ва беларуслик курашчилар ўрнига қайси курашчилар мусобақага бориши маълум бўлди.

Ушбу қарор натижасида ҳакамларнинг шов-шувли хатоси туфайли квотадан маҳрум бўлган италиялик эркин курашчи Франк Чамизо (74 кг) ҳам Париж Олимпия ўйинларига бориш ҳуқуқига эга бўлди.

UWW ташкилоти дисквалификация қилинган курашчилар ўрнига квота учун курашда мағлуб бўлганларни юборишга қарор қилди, бунда квоталар дисквалификация қилинган россияликлар ва беларусликлар томонидан қўлга киритилган, лекин уларнинг йўлланмалари фақатгина Европа вакилларига берилади.

Умуман олганда, ушбу принципга кўра, қуйидагилар Олимпия квотасига эга бўлишлари мумкин:

Эркин кураш:

57 кг: Владимир Егоров (Шимолий Македония) - Европа саралашида Арижан Тютрин ўрнига.

74 кг: Франк Чамизо (Италия) - Европа саралашида Магомедҳабиб Кажимагомедов ўрнига.

97 кг: Иля Арчая (Украина) - Европа саралашида Алихон Жабраилов (Ёки Абдулрашид Садуллаев) ўрнига.

125 кг: Роберт Баран (Полша) - Европа саралашида Денис Храменков ўрнига.

Юнон-рум кураши:

60 кг: Разван Арнаут (Руминия) - Жаҳон саралашида Содиқ Лалаев ўрнига.

77 кг: Юрий Ломадзе (Грузия) - Жаҳон саралашида Сергей Кутузов ўрнига.

87 кг: Турпал Бисултанов (Дания) - Европа саралашида Милад Ализраев ўрнига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг