UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0

29 окт 08:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну: "Фьюри икки ҳакамга раҳмат айтиб қўйсин!"

Хабарингиз бор, тўрт соатча аввал Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўзига хос профессионал бокс оқшоми якунига етди.

Оқшомнинг марказий жангида супероғир вазнда WBC камари соҳиби, британиялик Тайсон Фьюри камерунлик собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши рингга кўтарилди. Бокс қоидалари асосида ташкил этилган жанг тўлиқ ўн раунд давом этди. Учинчи раундда Нганну номдор рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйганига қарамай, якунда мағлубиятга учради. 

Ҳакамлардан икки нафари 45-44, 46-43 ҳисобида ғалабани Фьюрига берди. Учинчи ҳакам 45:44 ҳисобида Фрэнсис ғалаба қозонганини эътироф этди. 

Табиийки, Нганну ҳакамларнинг қароридан норози эканини билдирди. 

"Тайсон икки ҳакамга бу жангда мен ғалаба қозонмаганим учун раҳмат айтиб қўйсин", — дея ўз эътирозини билдирган Фрэнсис Нганну ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. 

Таъкидлаш жоиз, ташкилотчилар томонидан жангдан кейинги матбуот анжумани бекор қилишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг