UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Шон ютишига умид қиламан". Алекс Перейра Стриклендга маслаҳат берди 0 18:42Конкур бўйича халқаро турнир якунланди 0 18:21"Реал" Гарсияни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр 0 18:00Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди 0 17:39UFC рейтинги янгиланди. Учта вазндаги ўзгаришлар бир саҳифада 0 17:18Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди 0 16:57Кунья МЮ Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин дадил баёнот берди 0 16:36"У "стойка"да ҳам Стриклендни таслим этиши мумкин". Чимаевнинг спарринг шериги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:15The Ring. Иноуэ янгиланган рейтингда пешқадамга айланиб олди 0 15:54Усик — Бенавидес жанги ўтказилиши мумкин 0 15:33"Реал" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди 0 15:12Чимаев: "Стриклендни ҳар куни дўппослардим, балки Шон бундан хафа бўлгандир" 0 14:51Камшибек Конкабаев шу ҳафта проф боксда жанг қилади 0 14:30Яхши янгилик: Велоспортчимиз "Giro d’Italia" нуфузли турнирида иштирок этади 0 14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0

30 окт 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну WBC рейтингида Топ-10`га киритилади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуни супероғир вазн тоифасининг расмий рейтингига киритишга қарор қилди.

Бундай хулосага камерунлик аралаш яккакураш устасининг амалдаги WBC чемпиони Тайсон Фьюрига қарши ўтказган жангидан кейин келинган. Бу ҳақда WBC президенти Маурисио Сулейманнинг сўзларига таянган ҳолда Нганнунинг мураббийи Дьюи Купер хабар берди.

"WBC президенти Маурисио Сулейман Фрэнсисни рейтингнинг Топ-10`талигига киритишини айтди. Унинг айтишича, Нганну рейтингнинг кучли ўнталигида бораётган айрим боксчилардан кучлироқ экан. Буни у Фьюрига қарши жангда исботлади", - деди Купер.

Эслатиб ўтамиз, шанба оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида Фьюри ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонган эди. Учинчи раундда Нганну "Лўлилар қироли"ни нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. Кўпчилик ушбу жангда ҳакамларнинг қароридан норози бўлган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг