UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Салоҳ Италия чемпионатига қайтиши мумкин 0 10:19Арман Царукян Пулласни реваншда ҳам мағлуб этди 0 09:45Себастьян Фундора ва Кит Турман жанги 6-раундда якунланди 0 08:30UFC Fight Night 271. Исраэль Адесаньяни техник нокаутга учратишди 0 06:58Мадагаскар Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 06:37Майами WTA 1000 турнири бош соврини ҳамда "лимон" кимга насиб этди? 0 06:16Мозес Итаума - Жермейн Франклин жангида нокаут қайд этилди 0 18:17"Учрашувда" — Царукян Нина Драма билан тушган сурати орқали Пулласни "тролл" қилди + ФОТО 0 17:29"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда 0 17:04Райан Гарсия навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 16:23Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди 0 15:57Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади 1 15:29Аргентина бош мураббийи Лионель Мессининг ЖЧ-2026`да иштироки ҳақидаги вазиятни изоҳлади 0 15:08Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди 0 14:47Царукян Пулласнинг Нина Драмани 10 000 евро эвазига учраштириш таклифига кескин жавоб берди 0

02 окт 06:29
Янгиликлар

Болалар спорти, Олимпия ўйинлари

Ғалабаларнинг катта довони

Кейинги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибор сўзда эмас, балки амалда кучайди.

Давлат сиёсати даражасида ўтказилаётган йиғилишлар, қабул қилинаётган қарорлар, дастурлар, “Йўл хариталари”нинг мундарижаси халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, оммавий спортни ривожлантириш, халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар таркиби ва сифатини янада такомиллаштиришга қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ушбу масалалар муҳокама қилиниб, зарур кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бошқарувини такомиллаштириш мақсадида оммавийликни ошириш борасида бир қатор хайрли, истиқболли ишлар амалга оширилди. Бири биридан кўркам, халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий спорт иншоотлари билан биргаликда жойларда ихтисослаштирилган машғулот майдончалари, мажмуалар барпо этилди. Юртимизда оммавий спорт тадбирлари ўтказилиши фаоллашди. Халқаро мусобақаларда спортчиларимизнинг қўлга киритаётган натижалари сифат ва салмоқ жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Рағбат ва эътибор мукофотга муносиб

Аммо эришилган натижалар, кўзланган катта ғалабалар йўлида олиб борилаётган тизимли ишларнинг самарадорлигини янада оширишда ҳал қилиниши лозим бўлган, ечимини кутаётган вазифалар ҳам борки, бундан кўз юмиб бўлмайди. Осиё ва Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатларидаги улкан ғалабалар оммавий спорт тадбирларининг сифати ва тизимлилиги орқали қўлга киритилади. Шу жиҳатдан, жойларда ташкил этилаётган мусобақалар сони ва савияси, уларга ёшларни жалб этиш ишлари ҳозирча талаб даражасида эмас. Рақамларга мурожаат қилсак, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тақвим режаси асосида ўтказилган 230 мусобақада Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Тошкент, Хоразм, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан жамоалар иштирок этмаган. Ачинарли ҳолат, шундай эмасми?! Тасаввур қилинг, ўша мусобақаларда мутасаддиларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги натижасида қанчадан-қанча ёшларимиз мамлакат миқёсидаги мусобақаларда қатнашишдан бебаҳра қолди. Ахир, ўша ёшлар орасида бўлажак чемпионлар, Ватанимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қила оладиган забардаст спортчилар бўлиши мумкин эдими? Албатта...

Боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев, эркин курашчи Дилшод Мансуров, футболчи Одил Аҳмедов ёки бугунги кун қаҳрамони Элдор Шомуродов, дзюдо бўйича уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров ёки яқинда айнан Собировнинг вазнида Токио татамисида мўъжиза кўрсатган Шарофиддин Лутфуллаев бундан 10 йиллар муқаддам ёш, ўспирин бола бўлгани, улар ўша Андижону Бухородан минг бир машаққат билан катта спорт майдонларига талпингани, мусобақаларда қатнашганини бугун барча яхши билади.

Андижон Олимпия захиралари мактаб-интернатининг кураш мураббийи Собир Пардаев Сурхондарёдан Бобур юртига Лутфуллаевни олиб келиб, дзюдо спорти сирларини ўргата бошлаганида ёшгина бу қорамағиз йигитча йиллар ўтиб юрт орини дунё майдонларида муносиб ҳимоя қиладиган чапдаст полвон бўлади, дейишса ўша пайтлар манаман деган мураббийлар ҳам ишонмасди. Республика биринчиликлари, турли мусобақаларда гоҳ ғалабага эришиб, гоҳ ноҳақликларга дуч келиб, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада ўйинларида тобланган Лутфуллаев ҳақли равишда 60 килограмм вазнда бугун дзюдо бўйича олимпиада рейтингини бошқармоқда. Унинг жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритгани Ватанимиз шуҳратига шуҳрат қўшаётганидан далолат эмасми?

Бугун маҳаллаларда, чекка-чекка ҳудудларда минглаб шундай спортчилар камолга етаётгани бор гап. Фақат бундай истеъдодларни топиш, саралаш, улар қалбида спортга меҳру муҳаббат уйғотиш, машғулотларга жалб қилмоқ учун рағбат ва эътибор керак. Рағбатни ёшлар қалбига ўқитувчи-мураббийлар жойлайди. Уларга зарур шарт-шароитларни яратиш эса мутасаддилар вазифаси. Шу маънода, мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчи, талабаларни тайёрлаган, вояга етказган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва устозларини муносиб рағбатлантириш мақсадида, иш ҳақига қўшимча устама, ўқитувчилик даражасига тегишли тоифа ва илмий унвонлар бериш ҳамда мамлакат биринчилигида ўқувчиси ғолиб бўлган мураббийга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчиси" фахрий унвонини жорий этиш таклифи давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътироф этилгани ҳар жиҳатдан адолатли бўлди.

Ҳар бир ҳудуднинг ўз "севимли"си бор

Оммавий спорт тадбирлари, халқаро мусобақаларда қўлга киритилаётган натижалар мундарижасига эътибор берилса, ҳудудлар кесишмасидаги спорт турларининг ривожланиш ҳолати ойдинлашади. Яқинда зўр муваффақият билан ҳаваскор маҳалла жамоалари ўртасидаги "Чарм тўп" республика турнирида 13-14 ва 18-30 ёшли футболсевар ёшларнинг совринли ўринлари қайси маҳаллаларга насиб этгани ҳам ҳудудларда миллионлар ўйини қай даражада оммавийлашгани, жойларда бу жабҳадаги ишлар кўлами тобора кенгайганини кўрсатяпти. Андижоннинг бокс, Сурхондарёнинг кураш, Тахиатошнинг оғир атлетика, Самарқанднинг эшкак эшиш, Наманганнинг олис Исковот қишлоғида Илҳомжон Турдиев мураббийлигидаги волейболчи қизлар мактаблари мисолида ҳам шу фикрни давом эттириш мумкин.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакактимизнинг айрим шаҳар ва туманларида тайёр спорт объектлари ва шароитлар бўлса-да, оммавий спорт мусобақалари ўтказиш ва шу орқали профессионал спортчиларни кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар, эришилаётган натижалар кўнгилдагидек эмас. Шунинг учун, ҳар бир ҳудудда қайси спорт тури ривожлангани, мавжуд инфратузилмаси, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни аниқ спорт турларига ихтисослаштириш зарурлиги белгиланди. Бироқ бу ўша масканларда бошқа спорт турлари билан шуғулланилмайди дегани эмас. Шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутахассислари томонидан ҳар бир шаҳар ва туманни чуқур ўрганиб, аниқ спорт турларига ихтисослаштириш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда "Йўл харита"ларини ишлаб чиқиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳат. Умумтаълим, спорт мактаблари ва олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Олий таълим муассасаларини спорт иншоотлари, кадрлар салоҳияти, ҳудудларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларни маълум бир спорт турларига ихтисослаштириш белгиланди. Масалан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини қўл тўпи ва таэквондога, Қарши давлат университетини кураш ва дзюдога, Самарқанд давлат университетини баскетбол ва футболга, Фарғона давлат университетини сузиш ва белбоғли курашга, Андижон давлат университетини бокс ва мини-футболга ихтисослаштириш мумкинлиги президент Мирзиёев томонидан айтилди.

Бу ўз-ўзидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга ҳудуд, таълим муассасалари ва тегишли спорт федерацияларининг ҳамкорлик занжирини вужудга келтиради. Ва муҳими, профессионал спортга маҳоратлиларни саралаш майдонини кенгайтиради. Асосийси, ушбу тизимнинг жорий этилиши орқали мамлакатимизда яхлит спорт селекцияси мактаби йўлга қўйилишига замин яратилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг