UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

30 ноя 07:07
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Нодирбек Абдусатторовда кетма-кет учинчи ғалаба!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб боряпти. Биринчи даврада британиялик гроссмейстер Гаваин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет учта ғалабага эришди. 

Абдусатторов иккинчи турда оқ доналарда ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни, учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни чиройли тарзда таслим этганди. 

Кеча London Chess Classic 2025 турнирининг тўртинчи турида Нодирбек яна қора доналарда ўйнади. Бу сафар у Буюк Британия чемпиони, 54 ёшли тажрибали гроссмейстер Майкл Адамсни мағлубиятга учратди. Адамс бунгача учта турда дуранг натижа қайд этиб, турнир жадвалида 1,5 очко билан 4-ўринни банд этиб турган эди. 

Турнирда биринчи рақам остида таснифланган франциялик Алиреза Фирузджа бу турда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. У оқ доналаларда украиналик гроссмейстер Павел Эльяновдан устун келди. Грециялик Николас Теодору эса Никита Витюгов билан муросага келди. Бугун Абдусатторов 5-турда айнан Теодоруга қарши оқ доналарда ўйнайди. 

Бугунги бешинчи тур олдидан Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Фирузджа 3 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, Теодору 2,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг