UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

18 ноя 13:17
Янгиликлар

Теннис

Гарбин Мугуруса WТА Якуний турнири чемпиони!

Гвадалахарада WТА Якуний турнири ўз ниҳоясига етди.

Турнир финалида испаниялик Гарбин Мугуруса ва эстониялик Анетт Контавейт бош соврин учун баҳс олиб боришди.

1 соату 39 дақиқа давом этган учрашувда жаҳоннинг бешинчи ракеткаси 28 ёшли Гарбин WТА рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган 25 ёшли Анеттни 6/3, 7/5 ҳисобида мағлуб  этиб, WТА Якуний турнири чемпионига айланди. Спортчиларнинг ўзаро учрашувларида испаниялик теннисчи устунликни сақлаб қолди - 4:2.

Бу Мугурусанинг WТА Finals'даги биринчи унвони ҳисобланади. Шунингдек, ушбу чемпионлик Мугуруса учун мавсумдаги учинчи ва фаолиятидаги ўнинчи совриндир. Бу ғалаба унга 1 570 000 доллар мукофот пули ва 1 375 рейтинг очкосини келтирди.

Гарбин йилнинг Якуний турнирида ғолиб чиққан биринчи испаниялик аёл теннисчидир. Ушбу муваффақият орқали Мугуруса мавсумни жаҳоннинг учинчи ракеткаси сифатида якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг