UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

21 июн 08:46
Янгиликлар

Теннис

27 ёшли Контавейт "Уимблдон"дан сўнг фаолиятини якунлайди

Эстониялик теннис маликаси Aнетт Контавейт “Уимблдон” унинг фаолиятидаги сўнгги турнир бўлишини маълум қилди.

У 6 та WТA турнири чемпиони ҳисобланади. 2022 йилда Анетт WTA рейтингида иккинчи ўрингача кўтарилди. Жорий мавсум аввалида эстониялик бел қисмидаги муаммолар туфайли икки ойни ўтказиб юборди.

“Бугун мен профессионал спортчи сифатида фаолиятимни якунлаётганимни эълон қиламан. Шифокор қабулига бир неча бор борганим ва тиббий жамоам билан ўтказилган маслаҳатлашувдан сўнг, менда умуртқа дискларида дегенератив ўзгаришлар борлигини билдим.

Бу менга тўлиқ машқ қилиш ёки рақобатни давом эттириш учун имкон бермайди. Шундай экан, бундай кучли рақобатли Турда юқори даражада чиқишни давом эттиришнинг имкони йўқ.

Теннис менга кўп нарса берди ва кўп нарсани ўргатди, бунинг учун жуда ҳам миннатдорман. Мен учун Эстония байроғини теннис кортларига олиб чиқиш ва бутун дунё бўйлаб мухлисларим қаршисида ўйнаш муҳим эди.

Мен "Уимблдон"даги сўнгги чиқишимдан сўнг янги синовларга тайёрман, у ерда ўйиндан завқланаман ва бор кучим билан рақобатлашаман.", - деди Контавейт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг