UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

06 июл 16:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гарсия ирқчиликка оид сўзлари сабаб WBC'дан четлатилди

Америкалик таниқли боксчи Райан Гарсия Бутунжаҳон бокс кенгашидан (WBC) четлатилди.

Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман маълум қилди.

Гарсия ижтимоий тармоқларда қора танлилар ва мусулмонларни камситувчи ирқий ҳақоратларни бир неча бор ишлатди, дея хабар беради Assoсiated Press нашри.

"WBC президенти сифатидаги ваколатимдан фойдаланиб, мен Райан Гарсияни ташкилотимизнинг барча фаолиятидан четлатяпман. Биз камситишнинг ҳар қандай шаклини рад этамиз. Мен Райаннинг келажагидан қўрқаман, чунки у руҳий саломатлик ва гиёҳвандлик учун ёрдам олиши мақсадидаги кўплаб уринишларни рад этди", деб ёзди Сулейман ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, Райан Гарсия охирги жангини апрель ойида Дэвин Хейнига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Аммо кейинчалик у допинг-тестдан ўта олмагани сабабли бир йиллик дисквалификацияга учраган ҳамда Хейни билан жанги натижаси бекор қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг