UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

14 окт 15:07
Янгиликлар

Теннис

Ғолиби 1,1 млн долларни қўлга киритган Шанхай "Мастерс" турнири якунланди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер ATP рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. Тўқсон тўққиз дақиқа давом этган баҳсда италиялик иқтидор эгаси тажрибали рақибини 7/6(4), 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Бу билан Янник теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 4:4. Синнер 9, Жокович 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўймади. Битта эйс устунлиги италияликка бош совринни тақдим этди. 

Янник Синнер кетма-кет иккинчи "Мастерс" турнирида чемпион бўлди. Шанхайдаги муваффақиятли иштирок дунёнинг биринчи ракеткасига 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 100 минг АҚШ доллари келтирди. Вице-чемпион Жокович эса 650 очко ва 585 минг доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг