UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

19 окт 09:43
Янгиликлар

Теннис

Ғолиби 6 млн долларга эга чиққан Six Kings Slam турнири якунланди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича кўргазмали мақомдаги, дунёнинг Топ-10 `таликда бораётган ракетка усталари иштирокидаги турнир бўлиб ўтди.

Six Kings Slam турнирининг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари - испаниялик Карлос Алькарас ҳамда италиялик Янник Синнер ўзаро тўқнаш келишди. Синнер ортиқча қийинчиликсиз сайёрамизнинг биринчи ракеткасини 6/2/ 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон катта фарқ билан Алькарас олдинда бормоқда - 11:5. Етмиш уч дақиқа давом этган баҳсда Синнер 3, Алькарас 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар бўйича Карлос мутлақ "устунлик" қилди - 3 га 0. Брейклар бўйича устунлик худди шу ҳисоб кўринишида Янник фойдасига бўлди. 

Six Kings Slam турнирининг учинчи ўрни учун бўлиб ўтган учрашувида америкалик Тейлор Фриц сербиялик Новак Жоковични мағлубиятга учратди - 7:6 (7:4). Новак биринчи сетдан кейин баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. 

Чемпион Синнер 6 миллион АҚШ доллар миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. Ушбу суммадан 4,5 миллиони чемпионлик, қолган 1,5 миллион турнирдаги иштирок учун берилди. Қолган иштирокчилар 1,5 миллион доллардан ишлаб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг