UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 май 16:42
Янгиликлар

Кураш

Ғолиблар олий ўқув юртларига давлат гранти асосида талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди + ФОТО

Теглар :  КурашНавоий
Навоий шаҳрида кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Республика кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатининг бошқа чемпионатлардан фарқи ва аҳамитли жиҳатли, мазкур чемпионатнинг ҳар бир вазн тоифасидаги ғолиблари белгиланган меъёрларга мувофиқ, олий ўқув юртларига имтиҳонсиз, имтиёз асосида талабаликка қабул қилинади.

Ҳам чемпионлик, ҳам талабалик бахтига муяссар бўлишни мақсад қилган полвонлар ушбу чемпионатда бор маҳоратларини ишга солишди. Шиддатли ва муросасиз тарзда ўтган беллашувларда қуйдаги спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра барча рақибларини енгиб, фахрли биринчи ўринларни эгаллашди.

Ўсмирлар

50 кг. – Жавоҳир Зокиров (Жиззах)

55 кг. – Шерзод Нормуродов (Навоий)

60 кг. – Бобомурод Мухторов (Андижон)

66 кг. – Алпомиш Шодиев (Сурхондарё)

73 кг. -  Ахрор Зиёдуллаев (Тошкент ш.)

81 кг. – Муҳаммадқодир Аманов (Бухоро)

90 кг. – Тўлқин Турдиев (Бухоро)

+90 кг. – Қурбонбой Ражабов (Навоий)

Қизлар

44 кг. – Муниса Эшқулова (Қашқадарё)

48 кг. – Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё)

52 кг. -  Жумагул Отажонова (Хоразм)

57 кг. – Комила Қаҳҳорова (Сурхондарё)

63 кг. – Олия Ҳамидова (Қашқадарё)

70 кг. – Равзахон Адашева (Наманган)

+70 кг. – Покизахон Камолиддинова (Фарғона)

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндор полвонлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг