UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0

09 ноя 22:26
Янгиликлар

Дзюдо

Гран-Прининг илк куни учта медалга эга чиқдик, тақдирлаш маросимида Ғофур Раҳимов иштирок этди

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда дзюдо бўйича нуфузли Гран-При мусобақаси старт олди.

Бугун ўтказилган баҳсларда уч нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан ўрин олди. -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Ўрозбоев турнир давомида Эрон, Германия ва Мўғулистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи жангда у бошқа бир мўғулистонлик спортчи Болдбаатар Ганбатга қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа, ҳамюртимиз Тошкент Гран-Присининг кумуш медали билан кифояланди. Қайд этиш лозимки, ушбу нуфузли мусобақага айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов ҳам ташриф буюрди ва совриндорларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Шунингдек, -66 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Сардор Нуриллаев финалга қадар Қирғизистон, Россия, Мўғулистон, Озарбайжон вакилларидан устун келди ва ҳал қилувчи баҳсга етиб борди. Олтин медаль учун кечган жангда ҳамюртимиз словениялик Адриан Комбокка қарши татамига чиқиб, мағлубиятга учради ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Ушбу вазнда жангларда иштирок этган бошқа бир ҳамюртимиз Шаҳрам Аҳадов Исроил, Сербия вакилларини мағлубиятга учратди. Чорак финалда эса озарбайжонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун жангларда у Мўғулистон ва Россия терма жамоаси вакилларидан устун келиб, Тошкент Гран-Приси совриндорига айланди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик дзюдочилар мусобақанинг биринчи кунида 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Эртага Тошкент Гран-Присида эркаклар ўртасида -73 кг, -81 кг, аёллар ўртасида эса -63 кг ва -70 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг