UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

06 апр 15:41
Янгиликлар

Бошқалар

Грецияда Халқаро Олимпия академияси реконструкцияси бошланди

Қадимги Олимпия ватанида (Греция) Халқаро Олимпия Aкадемияси (ХОA) бинолари мажмуасида таъмирлаш ишлари бошланди.

Модернизация жараёни ХОҚнинг 12 миллион евро миқдоридаги сармояси асосида амалга ошириляпти. 

Ушбу қарор аввалроқ Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах томонидан қабул қилинган эди. Aкадемия 2021 йилда ўзининг 60 йиллиги муносабати билан қайта иш бошлайди.

“Мен академиянинг ХОҚ идоралари билан яқиндан ишлашини жуда хоҳлайман. Хусусан, Олимпия маданияти ва мероси фонди, Олимпия тадқиқотлари маркази, Олимпия бирдамлиги маркази ва ХОҚнинг корпоратив тадбирлар ва хизматлар бўлими билан Олимпия қадриятларини тарғиб этишга қаратилган ўқув семинарларини режалаштирмоқдамиз", - деди академия президенти Исидорос Кувелос.

Халқаро Олимпия академияси 1961 йилда ташкил этилган. Таълим дастурлари иштирокчилари чодирларда (ёки палаткаларда) ухлашди ва очиқ ҳавода маърузалар тинглашди. Доимий бинолар 1960-йилларнинг охирида қурилган ва 90-йилларда янги маъруза театр комплекси қурилган. 2007 йилда Пелопоннесни қуршаб олган ёнғин пайтида объектнинг баъзи қисмлари шикастланган.

Турар жой бинолари, ресторан, дам олиш масканлари, спорт иншоотлари, конференция хоналари ва ўқув хоналари замонавий талаблар асосида реконструкция қилиниши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг