19 окт 18:09
Янгиликлар
Теннис
Григор Димитров Стокгольм турнирида 1/2 финалга чиқди
Дунёнинг 10-ракеткаси Григор Димитров Швеция пойтахтида ўтказилаётган теннис турнирининг ярим финал иштирокчисига айланди.
Болгариялик теннисчи 1/4 финалда ATP рейтингида 317-поғонада бораётган швейцариялик Доминик Штрикерни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/3, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Етмиш дақиқа давом этган баҳсда Димитров 6, Штрикер 8 та эй зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар мос равишда 4 га 2, брейклар эса 3 га 0 кўринишида ғолиб теннисчи фойдасига ҳал бўлди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар