UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

08 июл 02:30
Янгиликлар

Футбол

Гризманнинг дубли Францияни финалга олиб чиқди

Францияда якунига етиб бораётган Европа чемпионатида иккинчи финалчининг номи ҳам маълум бўлди.

Иккинчи ярим финал доирасидаги Германия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳсда мусобақа мезбонлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Антуан Гризманн Марсель шаҳридаги “Велодром” стадионида ўтган учрашув қаҳрамонига айланди.  

Айнан унинг икки голи амалдаги жаҳон чемпионларини тўхтатиш баробарида Францияни финалга олиб чиқди. Аввалига Гризманн биринчи бўлим якунида белгиланган пенальтини голга айлантирди. 72-дақиқада эса ғалабани мустаҳкамлади.

Энди 10 июль куни Париж шаҳрида финал учрашуви ўтказилади. Бош мукофот учун Франция ва Португалия терма жамоалари майдонда саф тортишади. Роналду сардорлигидаги Португалия ярим финалда Уэльсдан 2:0 ҳисобида устун келган эди.

Евро-2016. Ярим финал.

ГЕРМАНИЯ – ФРАНЦИЯ 0:2

Марсель. “Велодром” стадиони

Гол: Антуан Гризманн 45+1 пенальти, - 0:1. Антуан Гризманн 72, - 0:2.

Германия: Мануэль Нойер, Эмре Жан (Марио Гётце, 67), Жером Боатенг (Шкодран Мустафи, 60), Бенедикт Ховедес, Йонас Хектор, Тони Кроос, Бастиан Швайнштайгер (Лерой Сане, 78), Жошуа Киммих, Месут Озил, Юлиан Дракслер, Томас Мюллер

Франция: Уго Льорис, Бакари Санья, Лоран Косьельни, Самуэль Умтити, Патрис Эвра, Поль Погба, Блез Матюиди, Мусса Сиссоко, Антуан Гризманн (Йоан Кабай, 90+1), Димитри Пайе (Нголо Канте, 71), Оливье Жиру (Андре Пьер Жиняк, 77)

Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия).

Огоҳлантиришлар: Жан (36), Эвра (43), Швайнштайгер (45), Озил (45), Дракслер (50), Канте (75).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг