UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0

05 янв 18:39
Янгиликлар

Бошқалар

Гулистонда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб югуриш марафони ташкил этилди

Гулистонда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб югуриш марафони ташкил этилди.

Мазкур тадбир Cирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги Ф-5529-сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 31 декабрдаги 2282-сонли буйруғи, шунингдек Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 14 декабрдаги 325-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Марафон мусобақаларида 400 нафардан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақалар якунида 1-ўринни ҳарбий хизматчилар ўртасида Ширин шаҳар ҳарбий қисм ходими Абдуллаев Жавоҳир эгаллади.Эркаклар ўртасида аҳоли ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтган мусобақада эса ғолиблик Гулистон давлат университети талабаси Виктор Цуренкога насиб этди. Мазкур йўналишда аёллар ўртасида ўтган баҳсларда ҳам Гулистон давлат университети талабаси, яъни Дарья Андроповага тенг келадиган рақиб топилмади.

Фахрийлар ўртасида 1-ўринни вилоят сув спорти турларига ихтисослаштирилган БЎСМ йўриқчи-услубчиси Ҳакимжон Шарипов қўлга киритди.Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини ҳудудларда кенг нишонлаш мақсадида Сирдарё вилояти туман (шаҳар)лар ва Гулистон шаҳрида ҳарбий хизматчилар ҳамда аҳоли ўртасида бир қатор оммавий спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг