UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0

12 мар 13:52
Янгиликлар

Велоспорт

Гулистонда велошоссе бўйича мусобақа старт олди

Сирдарё вилояти марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий хотирасига бағишланган турнирга старт берилди.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида эркаклар ўртасида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Баҳодир Мўминов хотирасига бағишланган республика турнирига старт берилди.  

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 76 нафар спортчидан иборат 7 та жамоа иштирок этмоқда.

Турнирнинг биринчи кунида Чинобод-Учтом йўлида ўтказилган шахсий пойгада Данил Евдокимов биринчи ўринни эгаллади. Спортчимиз 20 км масофага кечган баҳсда 25:50 вақтда марра чизиғини босиб ўтишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Константин Элли 26:33 натижа билан иккинчи, Никита Стенковой 26:54 натижа қайд этиб учинчи ўринни қўлга киритди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган мазкур хотира турнири 13 мартга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг